UZKA4KA.RU
Популярные
Плейлисты
Узбекское порно
Казахское порно
Русское порно
Таджикский секс
— Ҳой, бу уйда тирик жон борми-а?.. Ҳе, онангни!.. Чиқ дедим!.. Дарвозадан гандираклаб кириб келган Қурбон пиёниста ҳовлининг ўртасида тўхтади. Ёғ босган кўйлагининг тугмалариечилиб кетган, бир оёғида пойафзали йўқ, оғзидан сўлаклари оқиб тушарди… Одам ёши қайтса кўздан нур, оёқдан мадор кетиб мункиллаб қоларкан. Маржон буви бир пайтлар икки чойшаб ўтни бир силтабелкасидан ошириб ташларди. Ўша пайтлар Қурбон тетапоя қадам ташларди. Бир қўлида кетмон, бир қўлида гўдаги билан далага келган Маржон қош қорайганда яна бир чойшаб ўтни ҳамелкага олиб уйига қайтар, чарчоқ нималигини билмасди. Шунда ҳам чарчамасди. Кечаси нон ёпарди, кирларини юварди… Мана, энди саксонни қоралаб қолди, сал илкис ҳаракат қилса тамом — икки-уч кун белини ололмайди. «Уф-ф, қачон шу болага инсоф кираркин?..» Хонасида пахта титиб ўтирган Маржон буви ўғлининг шовқин-суронига кўникиб кетган бўлса-да, юраги ҳаприқиб шоша- пиша қўлидаги бир тутам пахтани сандалга ташлади- да, туртина-суртина ташқарига шошилди. — Ҳа, болажоним, келдингми? Юр, ўзим уйингга опкириб қўяй!.. Қурбон чайқалган кўйи онасига чақчайиб қаради: — Келинингиз қани? Болалар қаерда?.. — Қайнотангникига кетишганди, болам!.. Ҳали- замон кеп қолишар. Уйингга кир, дам олиб тургин. — Нима?.. Нега сўрамай кетади онасиникига? Б-биз киммиз бу уйда?.. Маржон буви ножўя иш қилиб қўйгандай бошини эгди. — Вой болагинам-ей, ичаверганингдан кейин шунақа бўлади-да! Сен мундай гапга қулоқ солсанг экан… Борса борар!.. Нимаям қила олардинг? Мен мункиллаб қолган бўлсам… — Сиз аралашманг! Ким бўпсиз, аралашасиз?.. Э, ўзи бир оёғингиз… Қурбон оғзидан нотўғри гап чиқаётганини пайқаб қолдими, «чирт» этказиб тупурди-да, гандираклаб хонаси томон йўл олди. — Ҳай, уйинг донга тўлгур! — унинг ортидан йиғламсираганча жаврарди Маржон буви. — Илойим, орқамда қолгин! Майли, нима десанг ҳам боламсан… Ўзингга инсоф берсин!.. * * * Маржон бувининг ичи куярди, келини Хосият енгилтабиатроқ чиқиб қолди. Ўн йил бурун — келин бўлиб тушгандаёқ ёқимсиз қилиқлар чиқара бошлаганди. Ўрдак юриш қилиб, кўчадан ўтганда бегона эркакларнинг кўзини ўйнатар, тўй-ҳашамга чоғлангандай ясан-тусан қилиб, уйга бирор-бир эркак кириб келса кўзлари ўйнаб, атрофида гирдикапалак бўларди… Эри ароқхўрликка берилгач, Хосиятнинг елкасига шайтон тамом миниб олди, ҳаддидан ошди, Қурбонни менсимай қўйди. Орадан бир йил ўтар- ўтмай эри гапирса лаб бурадиган, уни оёқ учида кўрсатадиган одат чиқарди… — Яна ичибдилар-да!.. — ҳовлининг этагида мунғайиб ўтирган Маржон бувига бир ёвқараш қилди-да, келин уйи томон безовта қараб қўйди. Кейин иссиқдан юраги сиқилдими, кўйлаги ёқаларини тортиб-силкитиб елпинди. — Вой, қизим, яхши бориб келдингизми?.. Болалар қани?.. Маржон буви тепасида турган келинини кўриб, ўрнидан қўзғалди. — Болалар қолди, — деди хушламай Хосият. — Шу пиёнистанинг дийдиёларини менинг эшитганим ҳам етар. Ўлиб кетсин, шу ўлмади мен қутулмадим-а! — Қўйинг болам, ундай деманг!.. Инсоф бериб қолар… — Бунақаларга инсоф кирармиди? На топиш- тутишида, на юриш- туришида тайин бор. Ҳозир кирай, кўрсатиб қўяман унга! — Вой Худойим-ей, ухлаётган бўлса, безовта қилманг. Феълини биласиз- ку. — Сизга нима? Туққан болангизга гапингиз ўтмагандан кейин аралашманг!.. Маржон буви тилини тийди. Ҳар сафар шундай. Шу… битта гапи билан келини унинг оғзига уради. Буви ўзини гуноҳкор сезиб, ортиқ гап қўшмайди, фойдаси йўқ. Қуриб кетсин!.. Қартайганида бир кун бўлсаям тинчгина ўтириш насиб этармикан?.. * * * Хосият ичкарига кириб шолча устида чўзилиб ётган эрининг оёғига тепди. — Тур!.. Худоё, оғзингдан қонинг келсин сен пиёнистанинг! Худоё, сени туғмай бувинг ўлсин, ҳароми! Ту-ур!.. Хосиятнинг қарғишини эшитган Маржон бувининг алами олти бўлди. — Эй, худо, келинларгаям тўзим берсин-да, ишқилиб!.. Сендан шундай фарзанд тилаганмидим? Шундай келин тилаганмидим сендан?.. Ичкаридан қандайдир идишнинг қарсиллаб синган товуши эшитилди, Қурбоннинг бўралаб сўкингани қулоққа чалинди. Бир неча сониядан сўнг, Қурбон — кимдир ортидан итариб юбордими — ташқарига отилиб чиқди-да гандираклаб шундоқ Маржон бувининг оёқлари остига қулади. — Вой, ўлиб қўя қолай, тур, болам! Буви жонҳолатда энгашиб Қурбонни кўтариб турғизмоқчи бўлди, бироқ қарилик панд берди шекилли, чўяндай оғир гавдани ўрнидан қўзғата олмади. — Тура қолсанг-чи, уят бўлади, ахир! Кап-катта одам-а! Ҳаҳ, сени урганларнинг уйи куйсин!.. — Нима? Кимнинг уйи куяди? Оғзингга қараб гапир! — шанғиллади ичкаридан туриб Хосият. Саросималаниб қолган Маржон буви ерга қапишиб хуррак отаётган ўғлига бир қараб олди-да, бошини кўтариб аллақачон тепасида пайдо бўлган келинига алам билан тикилди: — Сени не ниятларда олгандим-а!.. Шунақаям жоҳил бўласанми? — Ҳа-а, биз жоҳилмиз! Манави гўрсўхтангиз фаришта! Нима қилсаям бегонамиз-да-а! Хосият гўё йиғлаётгандай кўзларини рўмолининг учи билан арта-арта хонасига йўл олди. — Қани, уйга кириб кўрсин-чи бу пиёниста, нима қиларканман!.. * * * Маржон буви икки ўт орасида қолганди: ўғлига ачинай деса, онам деб заррача қайишмаса, ичиб олиб жеркигани-жеркиган; бу ёқда келинининг қилиқлари ортиқча, тилидан заҳар томади… Лекин нима бўлганда ҳам она экан-да, ярим тунгача киприк қоқмай эшик «тиқ» этса тўлғаниб ташқарига қараб ётди. Устига-устак, оёғининг оғриғи қўзғаб, шундай зирқирардики, биров игна санчиб олаётгандай ачишиб оғрийди… Бир маҳал Қурбоннинг эшиги ғийқиллаб очилди. Маржон буви шоша-пиша ўрнидан туриб дераза пардасини кўтарди. Ўғли гандираклаб келяпти экан. «Оббо, яна нима бўлдийкан?.. — хавотир аралаш хаёлан сўзланди Маржон буви. — Тағин бир балони бошламаяптимикан булар?» — Оч эшикни! — ғудранди Қурбон. — Ҳой буви, оч дедим эшикни!.. — Хўп, болам, мана, ҳозир кетяпман! Бирпас шошмай тургин. Маржон буви эшик зулфинини суғургани ҳамоно оғир гавда хона ичига гурсиллаб қулади. — Вой, энди нима қиламан-а? Турсанг-чи, мен сени кўтаролмасам, болажоним! Кел, турақол!.. Ахир, шунчаям ичадими одам?! Қурбон ўзича нималардир деб ғудранди. Буви унинг нима демоқчи бўлаётганини тушунмас, ҳамон энгашиб ўғлини кўтариб турғазишга уринарди. — В-вей, буви, н-нимага чиранасан? — сўлакларини енгига артаркан, бошини зўрға кўтариб хунук ҳиринглади Қурбон. — Ўзинг шафтолиқоқи бўлиб ётибсан-у, мени кўтара олармидинг? — Ҳа бўпти, шафтоли қоқи бўлсам сенларни деб бўлдим, болам! Бас қил! Чой қўйиб берайми? — Чойни бош-шимга ураманми?.. Ундан кўра… Й- йўқ… Ҳамманг бир гўрсан!.. Аёл зотининг бари бир гўр! Қурбоннинг кўзлари чақчайди. Маржон буви бир хавотирни сездими, ортга тисланди. — Ҳаммангни тириклай кўмиш керак! — бақирди Қурбон. — Бир тийинга қимматсан баринг! Йўқол, кўзимга кўринма сенам!.. Туғиб қўйган бўлсанг нима бўпти? С-сен… Мени балога йўлиқтириш учун туққансан, йўқол!.. — Вой Худо урди мени!.. Унақа дема, Қурбонжон!.. Қайси она ўз боласига балони раво кўради? Унақа гапларни гапирма! — Н-нима-а?.. Вей, анави Хосият нима қилиб юрганини биласанми? С-сен топгансан ўшаниям, билдингми?.. Бор, ҳозир… Қурбон илкис қўзғалиб хонтахта устидаги чойнакни қўлига олди. — Агар чиқиб кетмасанг, ўлдираман! Маржон буви хонадан қандай чиқиб кетганини ўзи ҳам сезмай қолди. Ҳовлига чиқди-да, қай томон юришини билмай бир муддат гарангсиб турди, кейин ноилож кўча тарафга йўл олди… * * * Тун ярмидан оққан, кўча зим-зиё қоронғи эди. Маржон буви «тиқ» этган шарпадан сесканарди. Лекин илож қанча, ҳовлида уларнинг дағдағасини эшитгандан кўра, ҳов, ариқ бўйида тонг оттиргани яхши… «Балки орқамдан қидириб чиқиб қолар Қурбонбой? — деб ўйлади буви салқиндан жунжика бошлагач билакларини камзулининг орасига тиқаркан. — Ҳарқалай, бувим қайга кетди деб қидирар». Орадан анча вақт ўтди, бироқ бировнинг қораси кўринмади. Маржон буви ўғлидан умидини узиб, ариқ четидаги толга суяниб кўзини илдирди. Бир маҳал узоқдан тракторнинг овози эшитилди, буви кўзини очиб, бошини кўтариб қаради. Қўшни қишлоқ тарафдан у томон бир трактор шитоб билан яқинлашиб келарди. «Бу анави Тилла чолнинг ўғли бўлса керак, — кўнглидан ўтказди Маржон буви инқиллаб ўрнидан тураркан. — Бинойидай бола-да Тилаволди. Қурбон иккаласи тенгқур. Бироқ Тилаволди ичмайди. Уйлари-чи, уйларини ясатиб қўйган. Кечалари трактор ҳайдаб бешта боласини, ота- онасигача қўшиб боқяпти- да шу!.. Ажабмас, уйга кириб Қурбонни инсофга чақириб қўйса…» Трактор яқинлашгач, Маржон буви қўлларини кўтариб сермади. — Ҳов болам-а, тўхта! Тўхта!.. Трактор тўхтади. Ўйлаганидай Тилаволди экан. — Ҳа, буви, бу ерда бир ўзингиз нима қип ўтирибсиз? — баланд бўйли, қиррабурун, эгнига эски чопон кийиб олган Тилаволди трактордан сакраб тушиб, кампирга яқин келди. — Тинчликми? — Э, болам-эй, — деди Маржон буви унинг юзига қарай олмай. — Қурбон ўртоғингни биласан-ку, у бор ерда тинчлик бўлармиди. Ғирт маст. Мана, мениям кўчага ҳайдаб солди. — Ие, аҳмоқми у? Нимага ҳайдайди сизни? Қани, юринг-чи, буви. Ҳозир эсини киритиб қўяман! — Қўй, уриб юрмагин тағин! — Тилаволдининг йўлини тўсди Маржон буви. — Нима бўлгандаям болам- да!.. Жоним ачийди. Балога йўлиққур ароқнинг касри- да, болам. — Э, буви, сизни катта кўчага чиқариб қўйса, яна жонингиз ачийди-я!.. Бўпти, уриб жинни бўпманми? Насиҳат қип қўяман-да!.. Тилаволди кампирни етаклаб ҳовлига кирди. Тилаволдининг кўзи сўри остида пишиллаб ухлаётган Қурбонга тушди-ю, беихтиёр ёқасини ушлади. Тенгқурининг эгнида майка, шими товонигача туширилган. У Қурбонга яқинлашганда димоғига бадбўй ҳид урилди. Қўланса ҳидни Маржон буви ҳам сезди шекилли, бошидаги рўмолининг учи билан бурнини беркитиб олди. — Вой, ўлиб қўя қолай! — Тилаволдининг олдида номус қилди шекилли, тескари ўгирилиб ўзича шивирлаб қўйди Маржон буви. — Шарманда-а!.. — Бунинг хотини қани? — сўради Тилаволди надомат билан бош чайқаб. — Уйида… Ўша ҳайдаб солган ҳовлига… — Ана сизга турмуш… Ўзи- чи буви, шу Хосиятни бекор келин қилганакансиз… Тўғриси, менга унча ёқмасди… Умуман… сизбоп келинмас-да у!.. Маржон буви ерга қаради. Бегона эркакнинг олдида мулзам бўлганидан юзини кафтлари билан беркитганча ичкарига кириб кетди. — Тур, турсанг-чи!.. Ҳе, уятсиз! Келин, ҳой келин, чиқиб эрингизга қарасангиз бўлмайдими?.. — бақирди Тилаволди Қурбоннинг шимини ижирғаниб юқорига кўтараркан. — Шуям ҳаётми? Бири ахлатига беланиб думалаб ётса, бошқаси ҳеч нарса бўлмагандай пишиллаб ухласа… Суф сенларга!.. Бақир-чақирдан уйғониб кетган Хосият ташқарига чиқиб Қурбоннинг не аҳволда ётганини кўриб, Тилаволдига қарата жаврай кетди: — Жа ачинаётган бўлсангиз, ўзингиз олиб кираверинг! Сизга ўхшаганлар ичириб қўяди- да, кейин қўй оғзидан чўп олмагандай, меҳрибончилик қилади! — Оғзингизга қараб гапиринг! — деди овозини кўтариб Тилаволди. — Мен ичсам сизнинг эрингизга ўхшаганлар билан ичаманман… Э, қари онани кўчага чиқариб қўйиб, иссиқ тўшакда уялмай ётибсизлар?! — Мен чиқарибманми-а, мен чиқарибманми? Ана, пиёниста ўғлидан сўранг! — Сиз ҳам шу уйнинг одамисиз-ку!.. Бўпти, бўлар иш бўпти, келинг энди, ичкарига опкириб оёқ- қўлларини ювиб қўйинг!.. — Чучварани хом санабди! — деди Хосият жирканиб. — Ифлос қилган бўлса, ўзи тозаланволсин! Мен бу уйга чўри бўлиб келганим йўқ… — Оббо, жа қайсар экансиз-да ўзингиз ҳам! Шунча йил бир ёстиққа бош қўйиб… бир жойингиз камайиб қоладими тозаласангиз?.. — Сиз менга ақл ўргатманг, билдингизми? Умуман, нимага кирдингиз бу ҳовлига? Боринг, ишингизни қилинг! Аралашманг!.. Тилаволдининг ҳафсаласи пир бўлди. Бир муддат гарангсиб турди-да: — Э, ўлиб кетмайсанларми менга деса!.. Бетавфиқлар!.. — дея қўл силтади ва шахт бурилиб ҳовлидан чиқиб кетди. * * * Қурбон ўзига келгач, не аҳволга тушганини пайқади-ю, боши лўқиллаб оғриётганига ҳам эътибор қилмай, оғилхонага югурди. Амаллаб тоғорада сув олиб кириб, совқотганига қарамай титраб-қалтираб ювинди, кийимларини алмаштирди. Ақли бироз жойига келгандек бўлиб, хонага кирди. Хотини уйда йўқ, қаерга кетгани номаълум, ҳаммаёқ сув сепгандай жимжит… «Кетса кетар», деди-ю чойнак қидирди, томоғи қизишиб совуқ чой ичмоқчи бўлди. Бироқ чойнак бўм- бўш эди. Шунда бувиси эсига тушиб, шоша-пиша ташқарига чиқди… Гўё ҳеч нарса бўлмагандай Маржон бувининг хонасига кириб, саломсиз-аликсиз тўппа- тўғри токчадаги чойнакка ёпишди… Ярим чойнак чойни бир кўтаришда симирди. Маржон буви бошини эгганча каравотида жим ўтирарди. — Ҳм-м, жа қовоғингиздан қор ёғяпти? Тинчликми?.. — дағдағали оҳангда сўз қотди Қурбон. Маржон буви рўмолчаси билан кўзларини артди, кейин бошини кўтариб: — Йўқ, ҳеч нарса… — деди паст овозда. — Ўзим… Ўтирибман-да, болам!.. — Анави мегажин қани? — Ким, болам? — Ким бўларди? Хосиятни айтяпман… — Ким билсин? Менга ҳисоб бермаса. Эрта тонгда кийиниб чиқиб кетди. — Жонимга тегиб кетди шу хоти-ин! — тўсатдан бақириб ташқарига йўналди Қурбон. — Нимага яшаб юрибман у билан?.. Нимага- а?! Маржон бувининг ичини нимадир тирнаб кетгандек «их»лаб қўйди. — Вой ношуд бола-ей!.. Шундан бошқаси тегармиди сенга?.. Тенгингни топгансан- да, нима қилай-й-й? * * * Қурбон жаҳл билан одимлаб дўконга қараб кетди. Тилаволдиларнинг дарвозаси тўғрисига етганда, мачит тарафдан Йўлдош қорининг қораси кўринди. Қурбон қорига кўзи тушса тошбақадай бошини ичига тортар, ундан чўчирди. Отаси тенги бу одамнинг уни кўрди дегунча насиҳат қилишидан, танбеҳ бераверишидан безиб қолганди. Ўзини кўрмаганга олиб ўтиб кетаётганди, туйқусдан қорининг ўзи уни тўхтатди: — Ҳой Қурбон, саломниям ароққа қўшиб ичиб юборганмисан, нима бало? — Ие, узр, қорака, кўрмабмиз-да! — Қурбон зўраки тиржайиб ортига ўгирилди. — Ассалому алайкум!.. — Ваалайкум ассалом!.. Каллаи саҳарлаб йўлга тушибсизми? — Ҳа… энди… Ўзингиз биласиз-ку. Бирров дўконга ўтиб келмоқчийдим. — Ҳе, дўконга чиқмай ҳар нарса бўл! — қорининг ҳасса тутган ўнг қўли титраб кетди. — Нега кеча бувингни кўчага ҳайдаб солдинг! — Нима?! — Қурбон ҳайрон бўлиб бошини қашлади. — Ўлибманми кўчага ҳайдаб? Қўйинг-э! — Ана, Тилаволди оқшом уйингга кириб кўрибди-ку!.. Сасиб ётганмишсан. Хотининг иккаланг шу кампирнинг бошини ер экансанлар-да!.. Қара, болаларинг бўй етиб қолди. Ўласанми уларнинг ғамини есанг, бувингнинг дуосини олсанг?! Ўлим ҳаммамизга ота мерос. Эрта бир кун чироқ ёқиб қидирсанг ҳам тополмайсан бувингни! Ичкиликка бало борми?.. Қурбон қорига маъноли кўз қисиб қўйди. — Ҳа энди, қорака, ўзлариям бир пайтлар… Отам раҳматли айтарди… — Ўчир овозингни!.. Сен мендай бўлгунча ҳали икки марталаб кўкариб чиқасан… «Қори билан ҳазиллашиб бўлмайди. — кўнглидан ўтказди кетишга чоғланиб Қурбон. — Жаҳли чиқса, маҳаллани тўплаб шарманда қилишданам тоймайди…» Тағин бирпас қараб тургач, қори ҳассасини юқорига кўтариш учун чоғлана бошлаганини кўрди-ю, ими-жимида хайр- маъзурни-да нася қилиб, дўкон тарафга илдамлади. * * * Дўкон рўпарасида, одатдагидай, улфати Шароф мироб қунишиб турарди. Қурбонни кўриб чеҳраси ёришди. — Зап келдинг-да, ошна! — деди у шеригининг елкасига қоқиб. — Ўзи… Шу десанг, шерик тополмай тургандим. Кейин-чи, сенга бир хунук хабарим ҳам бор… — Қанақа хунук хабар? — тўнғиллади Қурбон. — Айтавермайсанми? — Йўқ, олдин биттани бўшатайлик, айтиш қочмас… Улар дўкондан олиб чиқилган винони бир четга ўтиб иккита стаканга бўлиб қуйишди. Сал ичлари қизиб, юз-бурунларига қизил югургач, Шароф юзига хавотирли тус бериб, бош чайқади. — Сен анави… хотинингни… қўйвор! — деди у томдан тараша тушгандай. — Сенга тўғри келмайди… Э, биз ҳали ёшмиз. Юрасанми ўшанинг этагига осилиб? — Вей! — шишадошининг ёқасидан олди Қурбон. — Гапирадиган бўлсанг, очиқча гапир! Нима демоқчисан ўзи? Шароф бир зум сукут сақлади, кейин ижирғаниб тупурди. — Тўғриси, боя хотининг… бир «Волга»га ўтириб кетворди. — Ним-ма? Оғзингга қараб гапир! — Қўйвор! — Шароф ёқасига ёпишган Қурбоннинг қўлларини силтаб ташлади-да, ортга тисарилди. — Жа индамаса… Ўзим кўрдим деяпман-ку!.. Бунинг-чи, сени аҳмоқ қилиб юрибди, холос… Тўғри-да, ишламаган одам қайси хотинга ёқарди? Шу гапдан сўнг Қурбоннинг муштлари тугилди… Ҳа, кўнгли сезиб юрганди. Хотинининг хиёнат қилиб юрганини пайқагандек бўлганди. Аммо исботи йўқ эди, шу боис тилини тишларди… Мана, энди исбот топилди. Кўнглидаги гумонлар ойдинлашди… — Мен уни ўлдираман! — асабий пичирлади Қурбон. — Бўғизлайман уни, ошна!.. Ўзим ҳам анчадан бери пайқаб юрардим. Энди… Менга қара, чўнтагимда бир тийин ҳам пулим қолмабди. Ҳали мамашка пенсиясини олса қайтараман. Битта винога пул бер. Шароф совуқ тиржайди. — Олмаса-чи? — Нимага олмас экан? Ернинг тагидан бўлсаям топтираман… Олсанг-чи!.. — Бўпти, кечгача қайтарасан. Ўзинг биласан, менам ошиб-тошиб кетганим йўқ. Хотиндан яшириб-нетиб амаллаяпман… Икки улфат Шарофнинг охирги пулига яна бир шиша вино олиб ичишгач, тарқалишди. Лекин бу билан Қурбоннинг хурмачаси тўлмади. Шарофдан эшитган гап қонини қиздираверди, тезроқ уйга қайтиб, Маржон бувидан пул ундириш илинжида ҳовлисига ошиқди… * * * — Қанжиқ! — йўл- йўлакай сўкиниб борарди Қурбон. — Ҳиқилдоғимга келди ҳаммаси!.. Ҳаммасига мана шу кампир айбдор. «Яхши жойдан экан» деявериб ҳол-жонимга қўймаган. У ҳовлига бостириб кириб келганда, Маржон буви томорқада энди униб чиққан маккажўхорини ўтаётганди. Юрак олдириб қўйганиданми, ўғлининг йўталганини эшитиб даст ўрнидан турди. — Ҳой буви, қайдасиз? Чиқмайсизми мундай! — Мана ҳозир, кетяпман, болажоним!.. Маржон буви букчайган кўйи Қурбонга рўпара келди. — Ҳа Қурбонбой, тинчликми, болам?.. Иссиқ чой қўйиб берайми? — Чойни бошимга ураманми? — ўшқирди у кампирга кўзларини чақчайтирганча тикилиб. — Пул беринг менга, пул! Пенсия олингандир? — Вой, қаёқда? — жилмайиш аралаш бош эгди Маржон буви. — Ҳали ўн кун бор-ку пенсияга!.. — Ёлғон гапирманг!.. Анчадан бери сезиб юрибман, пул яширишни ўрганиб олгансиз. Чўзинг тез, бош оғриб кетяпти!.. — Жон болам, қари бувингнинг гапигаям ишонмайсан-а?.. Сендан яшираманми? Гўримга олиб кетармидим яшириб? Ахир, бор-йўғим сеники-ку, ўзингам яхши биласан-ку! — Менга қара, кампир, — пишқирди Қурбон беихтиёр сенсирашга ўтиб, — Ҳозир жаҳлим чиқиб турибди. Озгина кайфим ҳам бор. Э, бувим бўлсанг ҳам аяб ўтирмайман. Топиб бер дедим пулларни!.. — Қўй болам, жон болам, мени урма! — ялина бошлади Маржон буви қалтираб. — Гуноҳга ботма!.. Бўпти, ҳозир анави… Қўшнидан қарз олиб бераман, фақат мени урма, гуноҳ бўлади!.. — Бўпти, бўлинг тез! — деди Қурбон пулнинг дарагини эшитгач «сиз»лашга ўтиб. — Сизга беш дақиқа муҳлат. Беш минг топиб чиқасиз… Маржон буви югургилаганча бориб қўшниси Ойнисанинг ҳовлисига кирди. Ойниса бозорда эри билан майда- чуйда сотиб рўзғорини тебратарди. Қўшни кампирнинг ранги ўчиб кетганини кўрган Ойниса ташвишланиб сўради: — Ҳа, эна, сизга нима бўлди? Бирор ерингиз оғрияптими? — Оғриса кошкийди, қизим! — деди кўзини олиб қочиб Маржон буви. — Қурбон қурмағур яна ичиб кепти. Пул топиб кирмасам ўлдириб қўяди мени!.. — Вой, — Ойниса кампирни қўлтиғидан олиб сўрига бошлади, — Нимага ўлдиради сизни у ярамас?.. Қани, ўтиринг-чи, эна. — Ҳалидан бери ҳол- жонимга қўймайди, пенсиянгни бер, деб. Йўқ десам ишонмайди. Шунга… Жон қизим, беш минг сўм бериб турмасангиз бўлмайди. Худо хоҳласа, ўн кундан кейин пенсиям келади, қайтараман… — Нега маҳаллага чиқиб арз қилмайсиз? — тутоқиб кетди Ойниса. — Адабини бердириб қўйсангиз бўлади- ку! Ахир, онаниям шунақа хўрлайдими? — Номус қиламан, Ойнисахон, одамлардан номус қиламан. Туққан боласининг устидан арз қилиб юрибди, бу кампирнинг мияси суйилиб қопти, дейишмайдими?.. — Бирор нарса қилиб қўйса, унда нима бўлади?! Эҳ, эна-ей, биламан, қачондан бери Қурбоннинг қилиқларига чидаб келяпсиз… Унингизнинг-чи, Хосият адабини берсин, ҳа!.. Бугун бозордан чиқиб келаётсам, қанақадир мўйловли бир олифта эркакминан кабоб еб ўтирибди, яшшамагур! Вой, барибир қўшничилик-да, ғалати бўп кетдим. Одамлар худди қўлларини бигиз қилиб мени кўрсатиб таъна қилаётгандай туйилди!.. Маржон буви рўмолчасини олиб, кўзларидаги ёшни артаркан бош чайқаб қўйди. — Нима қилай? Ўшанда адашдим. Бировлар мақтаса, лаққа тушиб қўя қолибман. Шунинг учун болам ичкиликка берилиб кетдимикан, деб ҳам ўйлайман… Майли, пешонага ёзилгани-да!.. Қизим, келинг, ўша зорманда пулни бериб туринг, бошим балодан қутулсин, ўргилай!.. Ойниса опа кулди. — Вой эна-ей, сиздан пулни қизғанармидим? Ҳозир, бирпас ўтира туринг- а, опчиқай. Ҳе, онанинг қўлига қарамай ҳар бало бўлгур!.. Ойниса опа ичкаридан пул олиб чиқиб, Маржон бувининг қўлига тутқазаркан қаттиқ тайинлади: — Эна, тағин ҳаммасини бериб юрманг! Оз-оздан беринг у яшшамагурга!.. * * * Ярим тунда Хосият ҳеч нарса бўлмагандай ҳовлига кириб келди. Сочлари хийла ёйилган, баданидан ёқимли атир ҳиди уфуриб турарди. Кўзи сўрида сигарет тутатиб ўтирган эрига тушиб таққа тўхтади. «Хабар топганга ўхшайди», деган ўй хаёлидан кечиб секин ортига тислана бошлади. Аммо Қурбон уни аллақачон кўриб улгурганди. — Суюқоёқ!!! — ўрнидан туриб гандираклаганча хотинига яқинлаша бошлади Қурбон. — Айт, кимнинг қўйнидан чиқиб келяпсан?! Айт! Агар… ўз оғзинг билан айтмасанг, шу ернинг ўзида каллангни узиб ташлайман!.. Маржон буви ўғлидан қўрқиб хонасидан жилмай ўтирганди. Қурбоннинг овози зардали чиққанидан баттар чўчиб, аста деразадан мўралади. Қурбон Хосиятга таҳдид қилиб бақирарди. Кампир шошиб пардани туширди- да, жим ўтириб қулоғини динг қилди. — Нимага индамайсан, ифлос?! — тобора авжланарди Қурбон. — Мениям ўзингга ўхшатма! — тўсатдан тилга кирди Хосият. — Ундан кўра ўзинг айт, мен йўғимда қайси мегажинни уйга опкириб ётдинг? — Ҳали шунақами? Вой ифлос-эй! Қурбон кутилмаганда Хосиятнинг юзига шапалоқ тортиб юборди. Маржон буви келинининг додлаб йиғлаганини, Қурбоннинг эса тинимсиз сўкиниб, хотинини тепкилай бошлаганини эшитди. — Вой шўрим, ўлдириб қўйса-я?.. Маржон буви нима бўлса бўлар, деб даст ўрнидан турди-да, бошига рўмолини илиб ташқарига чиқди. — Ҳой, ўғлим, бас қил! — Қурбоннинг йўлини тўсиб Хосиятни ўрнидан турғазишга чоғланган кампир боши аралаш келиб тушган тепкидан учиб кетди. — Вой бошим!.. Вой жони- им!.. Урма, мени урма, жувонмарг!.. Қари бувингни урма!.. Ақл-ҳушини йўқотиб қўйган бемеҳр ўғил бувисини яна икки-уч марта тепиб юборди. — Вой, нима қилиб қўйдингиз? — ҳалигина ерда думалаган кўйи ув тортиб йиғлаётган Хосият беҳуш йиқилган қайнонасининг тепасига келиб, юрагига қулоқ солган бўлди. — Нима қилиб қўйдингиз?.. Ўлдириб қўйдингиз-ку!.. — Ҳа, қўшнилар, нима тўполон? Шу пайт кутилмаганда Тилаволдининг бақир- чақирни эшитиб ҳовлига кириб келганини улар сезмай қолишди. Маржон буви ерда думалаб ётар, Қурбон эса карахт одамдек қотиб қолганди. Тилаволди шоша-пиша Маржон бувини кўтариб олиб сўрига ётқизди, чойнакдаги совиб қолган чойдан кафтига қуйиб кампирнинг юзига сепди… Хайрият, Маржон буви ўзига келди. Бироздан сўнг кўзларини очиб, инқиллай бошлади. — Вой бошим!.. Вой жоним… Оғриб кетяпти!.. — Вей, гўрсўхта! — Тилаволди кампирни қўйиб Қурбоннинг ёқасига ёпишди. — Нимага урдинг онангни?.. Мана сенга! Мана! Тилаволдининг аёвсиз тепкиларидан оғзи-бурни қонга бўялган Қурбон чўзилиб қолди. Хосият эса, меҳрибон келинлардай қайнонасининг ҳали бошини, ҳали оёқларини уқалар, ўзича нималардир деб юпатган бўларди… * * * Бир маҳал юз-кўзлари қонга бўялган Қурбоннинг кўзлари дарвозадан кириб келаётган милиционерларга тушди. Улар тўппа-тўғри Қурбон томон бостириб кела бошлашди. — Й-йўқ!.. Йў-ўқ!.. Қамашади!.. Мени қамаб қўйишади!.. Истамайман, истамайман!.. Ўзимни… Ўзимни осаман!.. Қурбон жонҳолатда сўри четида турган арқонни қўлига олганча, оғил томон қоча бошлади. — Ҳ-ҳа-а!.. Етиб бўпсанлар!.. Ҳозир!.. Ҳозир!.. * * * — Дадаси, ҳой дадаси, сизга нима бўлди? Кўзингизни очсангиз-чи! Қонига беланганча астойдил оғил тарафга қочаётган Қурбонни кимдир туртгандек туйилиб… кўзларини очди… Тепасида Хосият йиғлаб турар, бувиси эса бошини силаб ўтирарди. — Мелисалар қани?.. — шивирлади Қурбон ҳамон ўзига кела олмай. — Қанақа мелиса?.. Сиз уйингиздасиз!.. — деди Хосият йиғи аралаш жилмайиб. — Хайрият, Худо қайтиб берди сизни!.. Бувижон, тўғри-а?.. Худо қайтиб берди-а ўғлингизни?.. — Ҳа болам, Худо қайтиб берди ёлғизгина боламни!.. — жавоб қилди Маржон буви ҳам йиғидан ўзини тўхтатолмай… Қурбон эса ўрнидан зўрға қўзғалиб, ҳар эҳтимолга қарши, дарвоза тарафга кўз ташлаб олди. Ҳақиқатан у ўзининг уйида. Ҳеч қандай мелиса йўқ. Юз-кўзларини ушлаб кўрди, қон изи ҳам йўқ. — Буви… Сиз ўлмагансиз- а? — сўради хавотир аралаш Маржон бувининг қўлларини пайпаслаб кўраркан Қурбон. — Сиз тириксиз-а?.. — Вой болам-ей, тирик бўлмасам сенинг тепангда ўтирармидим… Ўзинг-ку, уч кундан бери келин икковимизнинг ўтакамизни ёрдинг!.. Ҳеч ўзингга келмайсан. Киннаям солиб кўрдим, анави Йўлдош қорини айттириб чиқиб, дам солдирдим. Қани кўзингни оча қолсанг… Алаҳсираганинг алаҳсираган… Кимларнидир сўкасанми-ей, кимларнидир ўлдираман деб дўқ урасанми-ей!.. Шунчалик ҳам ичадими одам?.. Қурбон хотини томон ўгирилди: — Менга қара, сен… биров билан юрасанми?.. Хосият беихтиёр ёқасини ушлади. — Тавба қилдим-эй, бу нима деганингиз?.. Жинни бўлибманми юриб?.. Гулдай болаларимиз бор-а!.. — Айтганча, болалар қани?.. Сен… Уларни онангникига ташлаб келганинг ростми?.. — Уф-ф, уч кун аввал ўзингиз қўлларига пул бериб жўнатдингиз-ку!.. Шундан кейингина Қурбоннинг хаёли жойига келиб, кўнгли ўрнига тушган каби қайтадан Маржон бувига юзланди. — Буви… Мени кечиринг!.. Тавба қилдим!.. Ўша куни кўп ичмагандим… Пиёладаги ароққа кимдир кул солиб қўйибди-да… Кечиринг!.. Сенам кечир, хотин!.. Тавба қилдим!.. Сизларнинг борингизга шукр!.. Шу кунгача ичиб келиб, сизларни безовта қилган бўлсам, кечиринглар! Энди оғзимга олмаганим бўлсин шу зормандани! Қурбон ўрнидан турди-да, нимадир эсига тушгандек, жавонни очди. Жавонда турган икки шиша ароқни олиб, зарб билан деразадан ташқарига улоқтирди… Қайнона-келин кулгидан зўрға ўзларини тийиб туришарди.
© XXXDOM.RU
- скачать порно на телефон